АҚШда президентлик сайлови


  • 3 Ноябрь, 2020
  • 389

АҚШ халқи бугун республикачилар номзоди Дональд Трамп билан демократлар номзоди Джо Байден иштирокидаги ўлканинг сўнгги даврдаги “энг критик” сайлови деб баҳоланган 59-президентлик сайловига овоз бермоқда.

Сайловлар соат 06:00 дан бошланди. Америка халқи янги президент билан бирга Конгреснинг икки қаноти бўлган 435 ўринли тамсилчилар мажлиси билан 100 ўринли Сенатдаги 35 ўрин учун ҳам овоз беради.

Ўлкада учта фарқли соат кесими бўлгани учун овоз бериш ва тугаши штатларга кўра ўзгаради.

Ўтказилган сўровномаларга кўра Байден олдинда, таҳлиллар эса Трампнинг имкониятлари юқорилигини кўрсатмоқда.

АҚШда узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган “почта орқали овоз бериш” тизими эпидемия сабабли сайловчиларнинг 70%ини таъминлайдиган даражада кенгайтирилиши бу овозларнинг сайлов натижаларининг шаклланишида муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.

Яқин ўтмишдаги сайловларга назар ташланганда сайловда овоз берувчиларнинг 60% иштирок этгани кўрилиб, бу йил эса эрта овоз берувчиларнинг сонида ортиш кузатилди.

Ўлкада 98 миллионга яқин одам эрта овоз бериб бўлган. Уларнинг 62 миллиондан ортиғи почта орқали, 35 миллиондан ортиғи эса эрта овоз бериш марказларига бориб овоз берганлиги маълум бўлди.

АҚШ президентлик сайловида сайловчилар асосан қўллаб-қувватлайдиган партиясининг делегатларига овоз беради. “Делегатлар кенгаши” деб номланган бу тизимда ҳар бир штатга турлича бўлинган жами 538 делегат мавжуд. Бу соннинг ярмидан кўпи, яъни камида 270 делегатга овоз тўплаган номзод президентлик сайловида ғолиб бўлади.


Бошқа мақолалар