Билл Гейтснинг мусулмон куёви


  • 18 Октябрь, 2021
  • 290

“Microsoft” асосчиси Билл Гейтснинг қизи Женнифер Гейтс мисрлик Найел Нассар билан турмуш қурди. “Microsoft” меросхўри Женнифер Гейтснинг (25 ёш) Уэстчестердаги ҳовлисида мисрлик бой оилага мансуб Найел Нассар (30 ёш) билан никоҳ тўйлари бўлди.

Жуфтларнинг жума куни Нью-Йоркдаги уйининг боғида кенг оммадан яширинча тўй ўтказганлиги ва никоҳлари исломий қоидаларга кўра амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Уэстчестердаги тўйга Женнифернинг ота-онаси Билл ва Мелинда Гейтслар билан бирга 300 га яқин киши иштирок этди. Билл ва Мелинда Гейтс ёздаги ажрашиш бўйича қарорларидан кейин илк бор бирга кўринди.

Келинга барчаси яшил либос кийган 9 нафар дугона ҳамроқлик қилди.


Бошқа мақолалар