Австриядаги ҳижобни тақиқлаш ноқонуний


  • 12 Декабрь, 2020
  • 399

Австрия конституцион суди мактаблардаги рўмол ва ҳижобларни тақиқлаш конституцияга зид эканлиги бўйича қарор чиқарди.

Австрия конституцион суди 2019 йил май ойида бош вазир Себастян Курц бошчилигидаги ўнгчи ҳукумат тарафидан мажлисда қабул қилинган мактабларда рўмол ва ҳижобларни тақиқловчи қонуннинг конституцияга зид эканлиги бўйича қарор чиқарди.

Австрия конституцион суд раиси Кристоф Грабенуартер 2019 йили кучга кирган мактабларда рўмол ва ҳижобни тақиқловчи қонуннинг конституциянинг тенг ҳуқуқлиликка зид эканлиги боис бекор қилинганлигини маълум қилди.

Грабенуартер мусулмон ўқувчиларга йўналтирилган қонуннинг таълим тизимида бўлувчиликка олиб келишини, мусулмон қиз ўқувчиларнинг таълим олиш имконларини чеклаши каби сабабларга йўл очиши мумкинлигини, натижада жамиятда четланишга сабаб бўлишига эътибор қаратди.

Грабенуартер таълим тизимида фақатгина мусулмонларга оид диний либоснинг тақиқланиши ушбу гуруҳнинг жамият ичида тамғаланишига сабаб бўлишини билдирди.

Конституцион суд ҳукумат иддао этганидек мактабларда диний либосда юриш таълимга таъсир этмаслигини билдириб, турли диний ва дунёвий қарашлар ичида фақатгина ислом динига оид либосларнинг тақиқланиши таълим қонунига зид эканлигини, бу либослар таълим сифатини бузмаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари конституцион суд ариза билан мурожаат этган оила сарфлаган 3 минг евро харажатни таълим вазирлиги тўлаши бўйича ҳам қарор чиқарди.


Бошқа мақолалар