Финляндия НАТОга расман аъзо бўлди


  • 5 Апрель, 2023
  • 144

4 апрель куни Финляндия НАТО таркибига кириб, шимолий атлантика альянсининг 31-аъзосига айланди.

Энди Россиянинг НАТО билан умумий чегараси икки мартага ошиб, 2600 км га етди. Финляндиянинг Россия билан чегараси шимолда Баренцева денгизидан жанубдаги фин кўрфазигача бўлиб, уни асосан ўрмонлар ташкил қилади. Чегара линияларининг кўп қисми мустаҳкамланмаган.

Финляндияда умумий ҳарбий мажбурият жорий этилган бўлиб, ҳозирда ўлкада 24 минг аскар хизмат қилмоқда. Бундан ташқари 900 мингдан ортиқ ўқитилган заҳира аскарга эга. Уруш бошланган тақдирда ўлка армияси яна 280 минг кишига ортиши мумкин.

Финляндининг НАТОга кириш жараёни ташкилот тарихидаги энг тез жараён бўлди. Хельсинки альянсга қўшилиш учун 10 ой аввал ариза берганди.

Бугунги кундан бошлаб Финляндия альянснинг 5-низоми бўлган коллектив мудофаа мажбурияти, яъни ташкилотнинг бир аъзосига ҳужум бутун аъзоларга ҳужум сифатида кўрилиши татбиқ этилади.


Бошқа мақолалар