“New York Times” мухбири Эрон жосуси


  • 25 Январь, 2021
  • 445

АҚШда “New York Times” газетасида авваллари кўплаб мақолалари чоп этилган  Кавеҳ Афрасиёбий Эроннинг махфий жосуси дея айбланмоқда.

АҚШ адлия вазирлигидан берилган баёнотда авваллари “New York Times” газетасида мақолалари чоп этилган ва ўзини “Теҳрон университети собиқ ўқитувчиси” дея танитган Кавеҳ Афрасиёбий бу ҳафта ҳибсга олинди.

Афрасиёбийнинг “Эрон ҳукуматининг махфий жосуси сифатида ҳаракат қилиши” билан айблангани айтилган баёнотда унинг банк ҳисоб рақамига 2007 йилдан буён Эроннинг БМТ доимий тамсилчилиги тарафидан 265 миллион доллар ўтказилгани маълум қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан чоп этилган даъво матнида Афрасиёбийнинг 1957 йили Эронда туғилганлиги ва 1973 йили АҚШга кўчиб келганлиги билдирилган.


Бошқа мақолалар