- 2013-11-26
Туркияда президентик сайловларида иккинчи турда Ражаб Тоййиб Эрдўғон 52% овоз билан ғолиб бўлди. Эрдўғон рақиби Камол Қиличдор ўғлидан 5% кўп овоз тўплаб халқ ишончига сазовор бўлди. Барқарорликни танлаган халқ PKK ва Феточилар билан ҳамтовоқ бўлган, ғарбнинг ноғорасига ўйнаганларнинг баланпарвоз сўзларига учмади.
Жумҳур иттифоқининг номзоди Ражаб Тоййиб Эрдўғон иккинчи турда яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Аср сайлови деб баҳоланган сайловда Эрдўғон рақибини 5% ортда қолдирди. Иккинчи турга чиқаётганида миллат ҳақидаги сўзлари билан хайрихоҳлик уйғотмоқчи бўлган Қиличдор ўғли мағлубиятга учради. Халқ Қиличдор ўғлининг ваъдаларига ва сўзларига ишонмади.
Натижалар эълон қилингач Эрдўғон Анқарадаги президент қароргоҳи олдида тарафдорларига нутқ гапирди. Қароргоҳ олдига 320 минг одам тўпланиб, у ерга келувчи йўллар тўлиб тошди.
Эрдўғон барча сайловчиларга танловидан қатъий назар фаоллиги учун миннатдорчилик билдирди. У “Биз сайловчининг танловини ҳурмат қиламиз. Фақатгина биз эмас, Туркия ғалаба қозонди, демократия ғалаба қозонди. Сайловда мағлуб бўлганлар йўқ, 85 миллионлик Туркия халқининг ҳаммаси ғолиб бўлди. Миллий мақсадларимиз ва ғоялар учун бирлашиш вақти келди” деди.
Эрдўғон энди “Туркия асри” концепциясини амалга ошириш вақти келганини маълум қилди.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон 1950 йили бош вазир Аднан Мендерес бошқарувидан бошлаб Туркиянинг ривожланишида тўсиқлар юзага келганлигини ёдга олди.
Эрдўғон “Бугун биз собиқ президент Турғут Озал ва собиқ бош вазир Нажмиддин Эрбакан айтган мақсадларни амалга ошириш арафасида турибмиз. Охирги ўн йилда Туркия дуч келган бутун тўсиқлар ва муаммолар ягона мана шу кун бошланишига йўл қўймаслик учун эди” деб гапирди.