Туркистон вилоятида қор


  • 27 Май, 2024
  • 96

Ёзга бир неча кун қолганда об-ҳаво шароити Туркистон вилояти аҳолисини ажаблантириб қўйди. Вилоятнинг Қазиғурт тумани Турбат қишлоғида 25 май куни қор ёғди.

Синоптиклар аввалроқ 26 май куни Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ҳўл қорга айланиши мумкин бўлган ёмғир ёғиши ҳақида хабар беришганди.

Ҳаво ҳарорати кечаси бирданига +3+8 даражага тушиб кетиши ва тоғли ҳудудларда -2 даражагача пасайиши билдирилганди.

Аввалроқ Ақмўла вилоятида ҳам қор ёққанлиги хабар берилганди.


Бошқа мақолалар