ИШИДнинг лидери яҳудий Симон


  • 11 Ноябрь, 2014
  • 1331

ИШИДнинг лидери бўлган ва ўзини “халифа” деб эълон қилган кимса яҳудий ота-онанинг фарзанди Симон исмли кимсадир. MOSSAD уни 11 ёшидан бошлаб тарбиялаб, фаластинликлар орасига қўшиб қўйди. Ҳозирги исми ҳақиқий исми эмас. MOSSAD вафот этган бир арабнинг паспортини унга берди. Бу шунчаки бир тахмин ёки гумон эмас. Балки CIA (МРБ) агентлари тарафидан сиздирилган ҳужжатларга асосланмоқда.

Шу онда АҚШ ва Европа Ўрта Шарқда Исроил билан юзма-юз келди. ИШИДнинг орқасида яҳудий капитали турибди. ИШИДнинг қурол ва бошқа эҳтиёжларини дунё яҳудийлари жамғармаси қопламоқда. ИШИДнинг таълимини лагерларда Исроил бермоқда. ИШИДнинг ҳар турли тактика ва стратегиясини эса MOSSAD ҳамда Исроил ҳарбийлари бошқармоқда.

Афсуски, ғофил ва жоҳил бўлган баъзи мусулмонлар асли яҳудий бу кимсанинг ортидан эргашиб юришибди. ИШИДнинг мақсади Ўрта Шарқни алғов-далғов қилиш, Исроилнинг хавфсизлиги учун баъзи араб ўлкаларининг кучини қирқиш ва Ўрта Шарқнинг янги харитасини чизишдир. Биринчи жаҳон урушидан кейин Ўрта Шарқнинг харитасини инглизлар чизғич билан чизишганди. Энди эса янги харитани Исроил АҚШнинг бу минтақадаги кучини йўқ қиладиган янги давлат қуриш учун чизмоқда.

Бир неча ўлкалардан ташқари бутун араб давлатларининг раҳбар ва лидерлари АҚШ ҳамда Исроилнинг қўғирчоқларидир. Туркиядан ташқари 56 та ислом давлати ғафлатдадир. Шунинг учун империалист кучларнинг, глобал сармоя ва сионизмнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, бир-бирларини гиенадек ғажимоқда. (Ҳайвонлар ичида фақат гиенагина ўз қондошини ўлдиради.)

Туркиядаги ЖҲП (жумҳурият халқ партияси) ҳукумати Усмонийлар халифалигини инглизларнинг истаги бўйича қулатмаганида эди, Ўрта Шарқда бу фожеалар рўй бермасди. Туркиядан бошқа 56 ислом давлатида демократия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кўп партиялик тизимини илгари сурган христиан ғарб, аслида империалист ва глобал сармоя ҳамда уларни бошқарадиган сионизмдир.

Дунёнинг энг бадавлат яҳудий оиласидан Майер Амшель Ротшильднинг шу сўзи машҳурдир: “Менга бир ўлканинг пулини назорат қилишни беринг. Шунда қонунларини ким тузишининг аҳамияти бўлмайди.” АҚШнинг пулини яҳудий банки босаётган бир пайтда Кеннеди бу вазифани улардан олиб, Америка Марказий банкига берганида суиқасд билан ўлдирилди. Суиқасдни яҳудий лоббиси ва Даллас тўдаси амалга оширди. Даллас тўдаси аъзоси ва Кеннедининг ёрдамчиси бўлган Жонсон президент бўлгач, биринчи иши доллар босилишини яҳудий банкасига қайтариб бериш бўлди. АҚШ президентларидан 2 кишининг қарз политикаси “ноль қарз” эди. Линкольн 1865 йили Вашингтонда, Кеннеди эса, 1963 йили Далласда суиқасд билан ўлдирилди. Ливия собиқ президенти Қаддофий яхши одам бўлмаса ҳам, сиёсати “ноль қарз” сиёсати эди. У ҳам ХВФ (Халқаро валюта фонди) ва дунё банкининг истаги бўйича ўлдирилди. Саддам ҳам золим эди, лекин Ироқ ўз-ўзига етарли эди. Саддамни ҳам ўлдиришди. Шундан кейин Ироқ қарзга ботди.

Империалист кучлар аввал қарзга ботиради, кейин буйруқбозлик қила бошлайди. Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Бош вазирлик вақтида Туркиянинг ташқи қарзларини батамом узиб, ХВФ билан алоқани узганлиги учун “Таксим Гези парки қўтарилиши” деган сохта исён чиқди. Нурчилар ёки Фетуллах Гуланчилар деб номланувчи параллел давлатнинг порахўрлик ниқоби остида давлат вазирларига кишан солиб, 17 ва 25 декабрда Туркияда тўнтариш қилишга уринишлари орқасида ҳам Исроил, АҚШ ва Германия давлатлари турган эди. 


Бошқа мақолалар