- 2016-12-15
Франция иккинчи озодлик ҳайкалини АҚШга 7 июнда жўнатади. Ушбу ҳайкал АҚШда 10 йил қолади.
Франциядан АҚШга жўнатиладиган ҳайкал 19 асрда Гюстав Эйфель томонидан ясалган оригиналнинг кичиклаштирилган шаклидир. Француз озодлик ҳайкалининг баландлиги атиги 2,83 метрдан иборат. Бугунги кунгача у Париждаги кўчалардан бирини безаб турганди.
Ҳайкал Америкага 4 июль – мустақиллик кунида етиб келади. У Элис оролига миграция миллий музейи ҳудудига жойлаштирилади ва шу ерда 10 йил қолади.
Бу билан Франция иккинчи бор ҳайкални Атлантика ортига юбормоқда. Биринчи бор ҳайкал 1886 йили АҚШга келтирилганди. Бу қўшма штатлар мустақиллик декларациясининг юз йиллиги муносабати билан Франциянинг совғаси эди. Орадан 135 йил ўтиб, Франция яна икки ўлка орасидаги дўстлик рамзи сифатида озодлик ҳайкалини АҚШга юбормоқда.