- 2021-06-03
Эрон президенти Иброҳим Раисий ўлкасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) тўлақонли аъзо бўлганлигини маълум қилди.
Раисий “Эроннинг доимий аъзоликка қабул қилиниши сабабли барча аъзо ўлкаларга самимий миннатдорчилигимни билдираман” деди.
Раисий Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг 21-президентлар саммитида нутқ сўзлади. Бугунги саммитда тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинганлигини айтган Раисий “Минтақавий тинчлик ва ҳакморликни таъминлаш учун муҳим бўлган ушбу йиғилишда иштирок этганимдан мамнун эканлигимни айтиб ўтмоқчиман. Эроннинг доимий аъзоликка қабул қилиниши сабабли барча аъзо ўлкаларга самимий миннатдорчилигимни билдираман” деди.