Нигерияда босқинда 38 киши ҳалок бўлди


  • 20 Декабрь, 2021
  • 236

Нигериянинг Кадуна штатида юз берган ҳужумда 38 киши ҳалок бўлди ва кўплаб кишилар яраланди.

Кадуна штати Ички хавфсизлик ва ички ишлар комиссари Самуэл Аруван берган интервьюсида қуролланган шахслар штатнинг Гива минтақасига қарашли қишлоқларига босқин уюштирганини маълум қилди. Аруван 38 киши ҳалок бўлганлигини ва кўп одам яраланганини таъкидлади.

Ўлкада сўнгги вақтларда қуролланган кимсаларнинг мотоцикллар билан босқин уюштиришлари сабабли баъзи штатларда ушбу транспорт воситасининг юришлари тақиқланганди.

Ўлка вақти вақти билан чорвачилик билан шуғулланадиган Фуланийлар билан деҳқончилик билан кун кечирадиган қабилалар орасидаги тўқнашувларга саҳна бўлмоқда. Кадуна штатида ўтган йили юз берган ҳужумда 937 киши ҳалок бўлиб, 1972 киши ўғирлаб кетилганди. Чорва молларини ўтлатиш учун ўлканинг жанубий штатларига кўчган Фуланийлар деҳқонлар уларнинг молларини ўғирлашга уринганлиги ва ўзларига ҳужум қилганлигини иддао қилмоқда.


Бошқа мақолалар