15 октябрь қатлиоми


  • 21 Октябрь, 2021
  • 110

Руслар бу санани унуттиришга ҳаракат қилишмоқда. Чунки тарихга “15 октябрь Қозон қатлиоми” сифатига кирган ва бутун турк тарихини ўзгартириб юборган ушбу қора кун бугун Татаристонда “Шаҳидларни хотирлаш куни” сифатида ёдга олинмоқда. Хўш, орадан беш юз йил ўтишига қарамай 15 октябрь қатлиоми ва ишғоли нима учун унутилмаяпти? Бу ишғол турк тарихига қандай таъсир кўрсатган?

1552 йили тарихга қора кун сифатига кирган 15 октябрда Қозон хонлиги Қўрқинч Иван (Грозний) тарафидан қонли шаклда ишғол этилди ва минглаб татар қатл этилди. Қозон хонлигининг ишғол этилиши билан русларнинг турклар географиясига ҳужумлари бошланди. Шу санагача Олтин Ўрда ғам, Қозон хонлиги ҳам Россия билан Туркистон орасида ўтиб бўлмас давон каби эди. Иван Грознийнинг турли ҳийлалар билан Қозон хонлигини қўлга олиб, ҳукмдори Суюнбека ва ўғлини асир олиб кетиши татарлар орасида юз йиллар давом этган оғир жароҳатга сабаб бўлди.

Хўш, кейин нима бўлди?

Аввал Қрим, Бошқирдистон, Аждархон (Астрахан хонлиги) ва Сибир хонлиги, ортидан Тошкент, Бухоро, Қўқон хонликлари бирма-бир йўқотилди ва бутун Туркистон ҳудудлари бир чеккадан ишғол этилди. Ушбу ишғол асрлар мобайнида давом этди. 1552 йил 15 октябрь санаси нафақат татарлар, аслида айни Ўрта Осиё аҳолиси учун улкан йўқотишларга сабаб бўлган кундир. Иван Грозний Қозон ҳукмдори Суюнбека хоним билан турмуш қуриш истагини билдирди, лекин жуда катта қаршиликларга дуч келди.

Асрлар давомида кичик князликлар ҳолида Қозон хонлигига қарам бўлган Москва, Қозон хонларининг нотўғри сиёсатлари сабаб тезда йириклашиб давлатга айланди. Яъни Қозон хонлиги бўлмаганида эди, бугун Россия деган давлат ҳам балки бўлмас эди.

Ўтган ҳафта иштирок этган бир телевидение дастурида парвосизларча “Туркиянинг Қарс ва Арарат тоғи такрор Россияга берилиши керак” деган “Спутник” ва “Russia Today” бош муҳаррири Маргарита Симоньян юқоридаги аччиқ ҳақиқатни билмайдиган кўринади.

Эй Маргарита, тарихга бир қарагин, нима деяпти? Агар ҳамма жойлар асл эски хўжайинларига қайтарилсин деган фикрингда самимий бўлсанг, бугунги Россия ҳудудларининг ярмидан кўпи ва айнан сенинг қўлбола ватанинг - арманистон батамом туркийларнинг ери бўлиб чиқади. Тўғриси биз ҳам ўз халқимизни миллатпарваримиз. Қозонни, Астраханни, Қримни, Оренбургни, Сибирни, Олтойни қайтариб олишни истаймиз. Бу ишғолингиз жуда чўзилиб кетди. Бизнинг эски ерларимиздан чиқиб кетинг. Сен “империал рус мафкурасига эгаман” деб жар соляпсан. Аксинча биз империал эмас, ўз тарихи ва миллатига боғланган миллатпарвармиз. Сен империалистсан, колонизаторсан, мустамлакачисан, кўзинг тўймайдиган ялмоғизсан. Биз эса эски ҳудудларимиздан тарих изларини қидиряпмиз. Ушбу жойларда ҳалигача яшаётганлар асосан туркийлардир.

На Маргарита Симоньян, на В.Путин 15 октябрь қатлиомини билишади. Татаристонда ҳар йили 15 октябрь куни Иван Грозний қатл этган шаҳидларни хотирлаш учун йиғилишга ҳам зўрға рухсат берилади. 5-10 йил аввал катта митингларни эслатадиган хотира маросимларига аввалгидек қизиқиш йўқ. Афсуски бугун кўпи билан 200-300 киши иштирок этмоқда.

Россия кўплаб академикларни қўллаб, чет элдаги муҳим университетларга жойлаб, пиарлар билан шуҳрат қозонтирди. Уларнинг Руспарастлик қилишдан бўшаб, ҳақиқатларни айтишга на вақтлари, на хоҳишлари бор. Майли улар ўз вазифаларини бажаряпти. Хўш бизнинг тарихчи ва туркологларимиз нима иш билан шуғулланяпти? Тарихдан сабоқ чиқармаслик энг улкан ожизлигимиз бўлса керак.

Қозон халқи шунча асрдан буён ҳалигача озодлик учун курашмоқда. Асирликда бўлишига қарамай бир-биридан қийматли зиёлилар етилтирган илк турк-ислом маскани бўлмиш Қозон хонлиги бир кун келиб қайтадан мустақилликка эришади.

Биз бунга чин дилдан ишонамиз.


Бошқа мақолалар