- 2013-08-01
Францияда бир роҳибга ёш болаларга жинсий тажовуз қилганлик айби билан жиноий иш очилди.
Франциянинг Реймс шаҳри прокурори Матье Буррета берган интервьюсида икки киши болалигида айни роҳиб тарафидан 1990 йилларда жинсий тажовузга учраганлиги бўйича 21 октябрь куни электрон почта орқали шикоят юборганлигини маълум қилди.
Бу кишилардан бирининг 1996-99 йилларда бир неча бор жинсий тажовузга учраганлигини айтган Буррета уларнинг кўрсатмалари олинишини билдирди.
Черковларда жинсий тажовуз бўйича мустақил комиссиянинг (CIASE) 5 октябрда эълон қилган ҳисоботида черковларда 1950 йилдан буён 216 минг ёш боланинг тажовузга учраганлиги билдирилганди. Католик черковига боғлиқ махсус мактабларда ва муассасаларда ходимлар тарафидан амалга оширилган жинсий тажовуз воқеаларини ҳам қўшганда бу кўрсаткич 330 мингга етиши қайд этилган ҳисоботда черковларда жинсий тажовузнинг одатга айланганлигига ишора қилинганди.
“CIASE” раиси Жан-Марк Сауве берган интервьюсида католик черковнинг жинсий тажовузларга қарши керакли чора-тадбирларни олмаганлигини таъкидлаб, маъсулиятни ўз зиммасига олишга чақирди.