- 2019-04-04
Россияда оммавий сафарбарлик эълон қилинади деган узун қулоқ гап аҳолини ваҳимага солмоқда. 8 ойдан бери Украинада уруш қилаётган Россия сўнгги вақтларда оғир йўқотишларга учраб, баъзи ишғол қилинган ерларни қўлдан бой берганди. Россия парламентида кеча кўриб чиқилган ҳарбийлар қонунидаги ўзгартириш билан жазолар оғирлашиб, оммавий сафарбарлик эълон қилиниши мумкин деган гап-сўзлар ортди. Ваҳимага берилиб ўлкани тарк этишга уринаётган аҳоли барча билетларни сотиб олиб, йўловчиларнинг бирдан ортиб кетиши ҳаво йўллари тизимининг чўкишига сабаб бўлди.
Қонун лойиҳасига кўра, душман армиясига ўз ихтиёри билан таслим бўлган аскарларга 10 йил, уруш вақтида талончилик қилганларга 15 йил жазо берилади. Сафарбарлик вақтида ҳарбий хизматдан бўйин товлашнинг жазоси ҳам 5 йилдан 10 йилга чиқарилди.
Яқин соатларда Путиннинг оммавий сафарбарлик эълон қилишини кутаётган кўплаб аҳоли аскарликдан қочиш учун ўлкадан чиқиб кетиш йўлларини изламоқда. Бу эса билет сотиб олиш ва ҳаво йўли тизимларининг блокланишига олиб келди. Ўлкадан ваҳима борган сайин ортиб бораётган бир вақтда “Google”да “Россиядан қандай чиқиб кетиш мумкин?” саволи энг кўп қидирилган сўроқ бўлди.
Кремль эса оммавий сафарбарлик ҳақидаги иддаоларни рад этди.