- 2020-09-11
Францияда ўлкани тарк этмаслик шарти билан 5 миллион евро кафолат тўлови орқали озодликка чиқарилган “Telegram” соҳиби Павел Дуров журналистлар эътиборидан тушмай келмоқда. Бошқа тарафдан Франция президенти Макрон Дуровни ўзи таклиф қилганлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Расмий зиёрат билан Сербия пойтахти Белградда бўлган Макрон матбуот ходимлари билан ўтказган интервьюда Павел Дуров ҳақида саволларга жавоб берди.
Макрон француз газетаси “Le Canard enchaine”нинг аэропортга қўниши билан зудлик билан ҳибсга олинган Дуровни ўлкага ўзи таклиф қилганлиги ҳақидаги иддаоларни ёлғонга чиқарди.
Дуровнинг Францияга келишидан хабари ҳам бўлмаганлигини айтган Макрон уни Елисей саройида кечки овқатга таклиф қилганлиги ҳақидаги хабар ёлғонлигини сўзлади.
Аввалроқ “Le Canard enchaine” газетаси Дуровни президент Макрон Елисей саройидаги кечки овқатга таклиф этганлигини ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, “Telegram” асосчиси ва соҳиби Павел Дуров 24 август куни Париждаги Ле-Бурже аэропортида қўниши билан ҳибсга олинганди. Дуров “Telegram” орқали юритилаётган ноқонуний ишларга шерикликда айбланиб, унга 12 та фарқли жиноят бўйича айблов қўйилганди.