- 2013-06-26
“Forbes” ва шу каби журналлар тарафидан ҳар йили чоп этиладиган “энг бадавлатлар” рўйхати энди эскирди.
Дунёнинг энг бадавлат одамларига ўрин берган бу рўйхат айни вақтда давлатларга, ёш оралиқларига ёки секторларга кўра турлича бўлади.
Биз хабар бермоқчи бўлган сайт эса илк 100 ёки 500 киши билан чегараланиб қолмасдан, бутун дунё аҳолиси сиғадиган рўйхатни тақдим этади. “Global Rich List” номли сайтда йиллик даромадингизни киритиб, дунёнинг бойлари рўйхатида нечанчи ўринда эканлигингизни ва нечанчи юзталикка киришингизни кўришингиз мумкин. Дунёдаги барча пул бирликлари берилган дастурга йиллик даромадингизни киритиш етарли.
“Global Rich List”ни ўйлаб топган “Poke London” гуруҳи ушбу дастурни “Forbes” ва “Times” каби рўйхат тузувчи журналларига рақиб сифатида чиқарганликларини айтмоқда. Асосан ғарб ўлкаларида яшовчи инсонларнинг бундай рўйхатлар сабабли қанчалик кам пул топаётганлиги ҳақида ўйлашининг олдини олишга мўлжалланган дастур билан (ғарб ўлкалари учун) ўртача даромадга эга бўлган киши бемалол биринчи юзталикка кириши мумкин. Мисол тариқасида бу юзталикка кириш учун йиллик 24000 доллар даромад соҳиби бўлиш етарли. “Poke London” гуруҳи шу маълумотга диққат қаратиб, АҚШда камбағаллик чегарасида яшовчи 5 кишилик бир оиланинг биринчи юзталикка кира олишини таъкидлади.