Газ баллонлари махсус жойларда тўлдирилади


  • 23 Июнь, 2023
  • 137

Энди газ баллонларини автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаларида (АЁҚШ) тўлдириш тақиқланади. Сиқилган газ нархлари эса қаттиқ назоратга олинади. Ушбу нормаларни белгилаб берган қонун лойиҳаси сенатда тасдиқланиб, президентга имзо учун тақдим этилган.

Парламентда ушбу қонун лойиҳаси учун асосий сабаб сиқилган газ туфайли бошланган ўтган йилги январь фожиаси бўлган. Энди газ нархи қаттиқ назоратга олинади. Бундан ташқари, муайян нархга сотиб олинган сиқилган газ партиясини расмий устама ҳақдан юқори нархга сотиш мумкин бўлмайди. Газ баллонлари эса махсус ташкил этилган жойларда тўлдирилади.

Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмаганбетов “Янги қонунда қабул қилинган ўзгаришлар назоратни кучайтиради. АЁҚШларда газ баллонларига газ қуйиш тақиқланади. Бу баллонлар фақатгина газ қуйиш станцияларида амалга оширилиши керак. Махсус ускуналар, газ баллони босимини ўлчайдиган махсус эстакадалар мавжуд” деди.  


Бошқа мақолалар