- 2020-01-08
Бирлашган араб амирликларининг Дубай амири Англия судида кўриб чиқилган ажрашиш даъвоси натижасида собиқ турмуш ўртоғи малика Ҳаяга рекорд даражада товон пули тўлашга маҳкум этилди. Судда Дубай амири Ал Мактумнинг собиқ аёлига ва фарзандларига жами 554 миллион фунт (730 миллион доллар) товон пули тўлашга қарор чиқарилди.
2019 йили Британияга ҳаёти хавф остида эканлиги сабабли сиғинган малика Ҳая Дубай амири Ал Мактумдан Англияда бўлиб ўтган суд орқали ажрашди. Натижада БААнинг Дубай амири билан олтинчи хотини орасидаги ажрашиш даъвосида тўланадиган товон пули миқдори аниқ бўлди.
Британия олий суди БАА президенти ўринбосари, бош вазири ва Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг ажрашиш келишувига кўра собиқ аёлига 730 миллион доллар тўлашга ҳукм ўқиди.
Бундан ташқари давом этадиган тўловлар учун 290 миллион стерлинг банк кафолати ва 10 миллион стерлинг пул талаб қилинди. Яна бунга қўшимча Мактумга фарзандларининг таълими учун 3 миллион стерлинг тўлаш мажбурияти юкланди.
Судья суд қарорини изоҳлаб, оилага бўлган таҳдид ташқаридан эмас, Дубай амиридан келганлигини таъкидлади. Иордания қироли Абдуллоҳнинг синглиси бўлган 47 ёшли малика Ҳая 2019 йили Бирлашган араб амирликларидан қочиб Британияга сиғинганди.