- 2020-09-09
Ўзбекистонда 24 соат эфирда бўладиган янги телеканал 24 июль куни иш бошлади.
“Озодлик” радиосининг маълумотларига кўра, янги телеканал дастурлари сешанба куни соат 10:00 да Ўзбекистон гимнидан кейин ўлканинг энг муҳим шаҳарларини таништириш билан бошланди.
Кейинги соатларда янги каналнинг мақсадлари, имконлари ва режалари ҳақида махсус дастур эфирга узатилди. Шу куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россиянинг “Россия 24” телеканалига интервью бериб, Ўзбекистондаги янги янги телеканал ҳақида маълумот берди.
“Ўзбекистон 24” телеканалида 251 одам ишлайди ва ўзбек, рус, инглиз тилларида кўрсатувлар берилади.