Алихан Смаилов Ўзбекистонда


  • 12 Февраль, 2022
  • 215

Хизмат сафари доирасида Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди ва бош вазир Абдулла Арипов билан музокаралар олиб борди.

Учрашув давомида Смаилов “Ўтган йил декабрь ойидаги сизнинг Қозоғистонга сафарингиз кенг кўламли ҳамкорликни янада кучайтирди. Икки ўлка ҳукуматлари сиз ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев орасидаги келишувларни амалга ошириш устида ишламоқда. Асосий эътибор икки томонлама муносабатларда барқарор иқтисодий платформа ишлаб чиқишга қаратилган” деди.

Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий тижорий шериги ҳисобланади. 2021 йил натижаларига кўра, икки томонлама савдо ҳажми 33%га ўсиб, 4,3 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда ушбу кўрсаткични 5 миллиардга етказиш режалаштирилмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистонда 3 мингга яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Сафар якунида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланди.

Ўзбекистондан сабзавотлар ва картофель сотиб олиш бўйича шартномалар тузилди.


Бошқа мақолалар