Тамара Дуйсенова вазирликка қайтди


  • 11 Апрель, 2022
  • 205

Тамара Дуйсенова меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири этиб тайинланди.

Хабарда “Дуйсенова Тамара Босимбековна Қозоғистон республикаси президенти ёрдамчиси лавозимидан озод этилиб, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири лавозимига тайинлансин” дейилган.

Тамара Дуйсенова 1965 йил 11 январда туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди.

Турли йилларда Чимкент ҳокими биринчи ўринбосари, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари, вазир ўринбосари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги маъсул котиби, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири (2014-2017 йиллари), меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири (2017-2018 йиллари) лавозимларида фаолият кўрсатган.

2018 йил февраль ойида Нурсултон Назарбоев Дуйсенова бошчилик қилаётган меҳнат вазирлигини танқид қилди. Тамара Дуйсенова шу куниёқ лавозимидан бўшатилганди. 


Бошқа мақолалар