Толибон гўзаллик салонларини бекитмоқда


  • 6 Июль, 2023
  • 65

Бироз вақтдан бери қиз болаларнинг таълим ҳуқуқини чеклаган ва аёлларнинг ишлашига изн бермаслиги билан овоза бўлган толибон (Қозоғистонда тақиқланган) бу сафар гўзаллик салонларини бекитишга қарор қилди. Ушбу тақиқ аёл ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар томонидан танқидга учради.

Толибон афғон аёлларига қатъий талаблар қўйишда давом этмоқда. Бир ҳукумат матбуот котиби сешанба куни толибон Афғонистондаги аёллар гўзаллик салонларини тақиқлаганлигини айтди. Толибон бошқаруви ҳукуматни қўлга олганидан бери қиз болалар ва аёлларнинг таълимига чеклов, жамоат соҳаларидан ва ишлашдан ман этилиши каби бир қатор тақиқлар жорий этганди.

Фазилат ва ахлоқ вазирлиги томонидан эълон қилинган 24 июндаги мактубда диний йўлбошчи Ҳибатуллоҳ Охунзоданинг бир қатор амрлари келтирилган.

Амрларга кўра, гўзаллик салони тақиқи бутун вилоятларни ўз ичига олади. Ўлкадаги салон ишларини тўхтатишга бир ой муҳлат берилган. Бу муҳлатдан кейин бекитилгани ҳақида ҳисобот беришлари лозим. Мактубда тақиқнинг сабаблари кўрсатилмаган.


Бошқа мақолалар