11 Май 2025йил, Якшанба

Бу қишлоқларга кўчиб ўтганларга 10 минг евро


  • 14 Февраль, 2025
  • 57

Греция, Ғарбий Фракияда Туркия билан чегара ҳудудини ташкил этувчи Марич дарёси бўйидаги 3 та қишлоққа кўчиб ўтган фуқароларга 10 минг евро миқдорида ёрдам беришни режалаштирмоқда. Бу қарор қишлоқлардаги аҳоли сонини ошириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, бунинг учун 8 миллион евро бюджет ажратилган.

Греция Марич дарёси ёқасидаги 3 қишлоққа доимий равишда кўчиб борганларга 10 минг евро ажратади.

Ғарбий Фракиянинг Марич дарёси жойлашган Еврос вилоятидаги чегара ҳудудидаги Софулу (Soufli), Кумчифтлик (Orestiada) ва Диметока (Didymoteicho) қишлоқларига доимий равишда кўчиб ўтадиган оилаларга 10 минг евро ёрдам беришни ўз ичига олган қонун лойиҳаси парламентга тақдим этилди.

Еврос вилоятининг айниқса Туркия билан чегарада жойлашган қишлоқларида аҳоли сонининг камайишига қарши чора сифатида, чегара ҳудудининг демографик ривожланиши учун қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ўз ичига олган қонун ўзгариши Лойиҳаси Ижтимоий ҳамжиҳатлик ва Оила вазири София Захараки томонидан парламентга тақдим этилгани маълум қилинди.

Греция парламентида маъқулланиши кутилаётган қонун лойиҳасига кўра, аҳолиси 500 кишигача бўлган қишлоқларга кўчиб ўтган оилалар 10 минг евро олади. Аҳолиси 500 дан ортиқ бўлган ҳудудларга кўчиб ўтган оилалар учун 6 минг евро миқдорида ёрдам кўзда тутилган бўлиб, ҳар бир кичик бола учун 1 минг евро оширилади ва умумий ёрдам 10 минг евро гача бўлиши мумкин.

Фақат Еврос вилояти учун махсус ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси демографик мустаҳкамлаш, ривожланиш ва қайта қуришга қаратилган умумий режанинг бир қисми бўлиб, бу дастур учун ажратилган умумий бюджет 8 миллион еврони ташкил этади.


Бошқа мақолалар

Close menu