- 2023-10-31
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Абай, Жетису ва Улитау вилоятларини ташкил қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Давлат раҳбари қуйидагиларга қарор қилди:
Алмати вилояти маъмурий марказини Талдиқўрғон шаҳридан Қапшиғай шаҳрига кўчирилади.
1) Маъмурий маркази Семей шаҳри бўлган Абай вилоятини ташкил қилиб, Шарқий Қозоғистон вилояти таркибидаги Ақсуат, Абай, Аягоз, Бесқарағай, Бородулихин, Жармин, Уджар, Кокпектин туманлари, Семей ва Курчатов шаҳарларини янги вилоят таркибига киритилсин;
2) Маъмурий маркази Талдиқўрғон шаҳри бўлган Жетису вилояти ташкил қилиниб, Алмати вилояти таркибидаги Ақсув, Алакўл, Эскелди, Қоратол, Кербулақ, Кўксув, Панфилов, Саркан туманлари, Талдиқўрғон ва Текели шаҳарларини янги вилоят таркибига киритилсин;
3) Мамуърий маркази Жезқазған шаҳри бўлган Улитау вилояти ташкил қилиниб, Қарағанда вилояти таркибидаги Жанаарқа, Улитау туманлари, Жезқазған, Қаражала ва Сатпаев шаҳарлари янги вилоят таркибига киритилсин.
Ҳукуматга Олий суд, олий суд кенгаши, давлат органлари билан ҳамкорликда бир ойлик муддатда ташкилий тадбирларлар режаси ҳамда фармон ижросини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш топширилсин.
Ушбу фармон ижросини назорат қилиш президент администрациясига юклатилсин.
Бундай ташқари янги Жетису вилояти маъмурий маркази бўлган Қапшағай шаҳри президент фармони билан расман Қўнаев деб ўзгартирилди.