- 2015-07-25
Эрон Исроил жосуслари билан онгли ёки беонг ҳамкорлик қилган ватандошларини 22 июнгача ихтиёрий равишда таслим бўлишга чақирди. Таслим бўлганлар дронлар ва жиҳозлари билан бирга Исломий афв доирасига олинади ва жамиятга қайта интеграция қилинади.
Эронда Исроил жосусларига қарши ҳаракатлар давом этмоқда.
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши томонидан берилган баёнотда, Исроил томонидан алданиб, онгли ёки беонг тарзда ҳамкорлик қилган шахсларга мурожаат қилинди.
Кенгаш баёнотида бу шахсларга ўз хоҳишлари билан таслим бўлишлари учун 22 июн якшанба кунигача муҳлат берилгани айтилди.
Баёнотда шундай дейилади: "Уруш даврида душман билан ҳамкорлик қилиш нияти бўлмаган, фақат оддий бир алоқа ёки беихтиёр муносабатлар орқали режим ёки унинг унсурлари билан боғланган, уруш бошланиши билан эса ушбу режим тузоғига тушиб қолган шахслар белгиланган муддат ичида таслим бўлишлари лозим".
Шунингдек, таслим бўлишни истаганлар хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилди. “Ўзлари билан бирга мини-дронлар, жиҳозлар ва қуролларни олиб келиб таслим бўлганлар Исломий афв доирасига олиниб, яна халқ орасига қайтарилади”, — дейилади баёнотда.