Бельгия иккига бўлиниши мумкин


  • 11 Июнь, 2022
  • 195

Бельгиянинг ўнгчи партияси “Vlaams Belang” 2024 йилги ўтказиладиган сайловларда ҳукуматга келишни режалаштирмоқда. Агар партия бунга муваффақ бўлса, Фламан минтақаси мустақиллигини эълон қилади.

Бельгияда ўнгчилар ўлкани бўлиш учун тайёргарлик кўришни бошлади. Ўнгчи “Vlaams Belang” партияси бошчиси Том ван Грикен Бельгиянинг Фламан ва Валон минтақаларининг мустақилиллиги масаласини яна бир бор кун тартибига келтирди. Ван Грикен “Агар парламентда Фламан тарафдорлари кўпчиликни ташкил эса, бир томонлама мутақиллик эълон қиламан” деди.

Бельгиянинг французча гаплашадиган Валон минтақасидаги аҳолига музокара таклиф этишини билдирган ван Грикен бу қабул қилинмаган тақдирда 2029 йилдан бошлаб кучга кирадиган шаклда Фламан минтақасининг мустақиллигини эълон қилишини айтди.

Федерал тизим билан бошқариладиган ўлканинг шимолидаги даромади юқори Фламан минтақасининг ўнгчи партияси “Vlaams Belang” мигрантларга қарши ва ирқчи сиёсат юритмоқда. Бельгияда 2014 йил ўтказилган сайловда 12,6% овоз олган партия 2019 йилги сўнгги сайловда 18,5% овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.


Бошқа мақолалар