- 2017-08-09
Глобал ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли келгуси йилларда Британияда соҳил бўйидаги 200 мингга яқин уй сув остида қолиши мумкин.
Британиядаги тадқиқотчилар глобал ҳаво ҳарорати кўтарилиши туфайли 30 йил ичида ўлкада денгиз сатҳи 35 сантиметрга кўтарилишини билдиришди. Денгиз сатҳининг кўтарилиши аср охирига бориб 1 метрга етиши аниқ эканлигини таъкидлашди.
“Climate Central” муассасаси денгиз сатҳининг кўтарилишига боғлиқ харитани эълон қилди. Тадқиқотчилар Ливерпуль, Халл, Блэкпул ва Норфолк соҳили бўйидаги 200 мингга яқин уйнинг сув остида қолиши ҳақида огоҳлантиришди.
Тадқиқотнинг раҳбари Пол Сойерс “Денгиз сатҳининг кўтарилишининг олдини олиш энди имконсиз. Баъзи соҳилларнинг сақлаб қолишнинг иложи бўлмайди. Бу таҳдиднинг миқёси ва одамларни бошқа жойга кўчиришда қандай ёрдам бериш мумкинлиги борасида жиддий ўйланиш вақти келди” деди.