- 2015-02-24
“Вагнер” бошчиси Пригожинга ёрдам берганлиги иддао этилган Россия генерали Сергей Суровикин ҳибсга олинди.
Россияда армиянинг ёлланма аскарлардан иборат “Вагнер”ни бомбалаши билан бошланган зиддият Пригожиннинг ҳукуматга уруш очиши билан давом этди. “Вагнер” бошчиси Пригожин Ростов шаҳрини қўлга қиритгандан кейин Москвага юришга қарор қилди. Исён бошлангандан 24 соат ўтиб, Беларусь воситачилигида зиддият қон тўкилмасдан бартараф этилганди.
Пригожин Беларусга кетиб, Путин энг ишонган генераллардан бири бўлган Сергей Суворикин ушбу исёндан аввалдан хабари бўлганлиги айтилди. Рус нашрларига кўра, Пригожиннинг қарашларини қўллаб-қувватлаган Суровикин унга ёрдам берган деган айб билан ҳибсга олинган.
Кремлнинг блогери бўлган Владимир Романов Суровикин 25 июнь куни “Вагнер” исёни тугаши билан ҳибсга олинганлигини ва Москвадаги Лефортово қамоқхонасида сақланаётганини хабар берди.
Америка уруш тадқиқотлари институти Суровикиннинг ҳибсга олинишини Россия учун муҳим одим деб баҳолади. Институт ҳисоботида “Суровикиннинг ҳибсга олиниши Путиннинг армияни ливидация қилиш нияти борлигига бир ишора” деб ёзди.