- 2022-09-21
Британия бош вазири Борис Джонсон истеъфога чиққанини эълон қилиши ортидан Европа ўлкаларида истеъфо тўлқини бошланди. Джонсоннинг ортидан Эстония бош вазири Кая Каллас ҳам истеъфога чиқди. Сўнгра бу тўлқинга Италия бош вазири Марио Драги ҳам қўшилди. Лекин Драгининг истеъфоси президент Серджо Маттарелла томонидан рад этилди.
Италияда сиёсий кризис юз берди. Бош вазир Марио Драги бошчилигидаги коалиция ҳукуматнинг шерикларидан “Беш юлдуз ҳаракати” (M5S) ҳукуматнинг тайёрлаган иқтисодий ёрдам пакети учун парламентда ўтказиладиган овоз беришга бойкот эълон қилди. Бойкот ортидан Драги истеъфоси ҳақидаги аризани президент Серджо Маттареллага топширди. Лекин унинг истеъфоси президент тарафидан рад этилди.
Драги сўзлаган нутқида “Бугун кечқурун истеъфо ҳақидаги аризамни президентга топшираман. Бу ҳукуматни дастаклайдиган миллий бирдам коалиция энди йўқ” деди.
Ўтган кунларда Covid-19 эпидемияси даврида карантин қоидаларига бўйсунмаган ҳолда байрам кечалари уюштириши сабабли танқид ва истеъфо босими остида бўлган Британия бош вазири Борис Джонсон истеъфога чиқишини эълон қилганди.
Ушбу кўнгилочар кечалардан бири учун жарима тўлаган Джонсон ўз партиясининг баъзи депутатлари ва мухолифлари томонидан парламентга ёлғон гапиришда айбланганди.