Уйидан хазина топди


  • 8 Сентябрь, 2022
  • 217

Испанияда янги сотиб олган уйини таъмирлаётган киши хазина топди. Уйнинг турли жойларидан яширилган пуллар топган уй эгаси зудлик билан марказий банкка равона бўлди. “Энди бой бўлдим” дея хурсанд бўлган кишининг қувончи узоққа чўзилмади.

Испанияда яшайдиган Тоно Пинейро исмли киши сотиб олган уйини таъмирлаётганида кутилмаган топилмага дуч келди. Пинейро уйнинг турли жойларига яширилган пуллар топди. Жами 9 миллион песета (тахминан 54 минг евро) топган Пинейронинг боши кўкка етди. Лекин Испания марказий банкининг 2021 йилдан эътиборан эски Испания пул бирлиги песетани қабул қилмаслиги сабабли пулнинг фақатгина кичик қисмини еврога алмаштира олишини аниқлаган Пинейронинг хурсандчилиги кўпга бормади.

Испания марказий банки 2021 йилдан эътиборан песета қабул қилмаслигини маълум қилганди.

Пинейро “Илк пулни уйнинг том қисмидан топдим. Сўнгра қолган қисмларидан. Уйнинг собиқ эгасининг банкларга ишонмаслиги маълум бўлмоқда. Пулнинг катта қисми қутиларга яширилган ва менимча намдан ҳимоялаш учун жуда яхши сақланган. Пулларнинг кўпи дазмоллаб қўйилган” деди.

Испания 2002 йил 1 январдан бошлаб миллий валютаси песетадан воз кечиб, евро пул бирлигига ўтганди.


Бошқа мақолалар