Янги Зеландияда 70 минг уй кўчирилади


  • 5 Августь, 2022
  • 163

Янги Зеландияда 70 минг уйнинг денгиз сатҳи кўтарилиши оқибатида сув остида қолиш хавфи туфайли баланд жойларга кўчирилиши айтилди.

Янги Зеландия ҳукумати баъзи маҳаллаларнинг баландроқ жойга кўчириш эҳтимолини ўз ичига олган “илк иқлим ўзгариш режаси”ни эълон қилди.

Иқлим ўзгариш вазири Джеймс Шоу бу ҳақда баёнот берди. Шоу соҳилда жойлашган 70 мингга яқин уйнинг денгиз сатҳи қўтарилиши хавфи остида эканлигини айтди. Янги Зеландиянинг иқлим ўзгаришига мослашиши секин бораётганини айтган Шоу “Бир ердан бошлашимиз керак эди” деди.

Режага мос ўтказиладиган кўчириш ишларининг сарф-харжатлари уй эгалари, банклар, маҳаллий кенгашлар ва марказий ҳукумат тарафидан тўланиши билдирилди.


Бошқа мақолалар