Японияда ракета ваҳимаси


  • 4 Октябрь, 2022
  • 174

Япония Шимолий Корея тарафидан учирилган баллистик ракета ўлканинг шимоли-шарқидан ўтиб, Тинч океанига тушганлигини маълум қилди. Баъзи вилоятларда аҳолига “Бинодан тақшарига чиқманг” деган огоҳлантиришлар берилиб, Аомори аэропортидан пойтахт Токиога бўлган парвозларда ва тезюрар поездлар жадвалида кечикишлар бўлаётгани билдирилди.

Шимолий Кореянинг Япония устидан ўрта манзилли баллистик ракета учирганлигини маълум бўлди. Япония мудофаа вазирлиги Шимолий Корея учирган ракета Япониянинг шимоли-шарқидан ўтиб, Тинч океанига тушганлигини ва 1000 км масофага отилган ракета Япония устидан 1 дақиқада учиб ўтганлигини билдирди.

Япония мудофаа вазири Хамада Ясуказу ўлканинг 4600 км ҳудудини босиб ўтган ракета Япониядан 3200 км шарқ тарафига Тинч океанига тушганлигини хабар берди. Ушбу минтақадаги кема ва самолётларга зарар етказмаганлигини билдирган Хамада ракетанинг “Hwasong-12” ўрта манзилли баллистик типга киришини айтди.

“Kyodo” агентлиги энг шимолдаги Хоккайдо билан шимоли-шарқдаги Аомори вилоятларида маҳаллий ҳокимиятнинг аҳолига бинолардан ташқарига чиқмаслиги бўйича огоҳлантиришлар берганлигини билдирди.

Бунга ўхшаш синовни сўнгги марта 2017 йил сентябрь ойида ўтказган Пхеньян соҳил қўшниси Япония устидан бошқа минтақага йўналтирган ракеталар сонини еттитага етказди.

Япон ҳукумати Пекин элчиси воситасида Шимолий Кореяга протест нотасини берганлиги билдирилди.


Бошқа мақолалар