- 2013-09-03
Эроннинг Заҳидон шаҳрида жума намозидан кейин полиция маҳкамаси ва майдондаги ватандошларга қарши уюштирилган ҳужумда инқилоб муҳофизлари армиясининг Систан-Белужистон вилоятидаги разведка қўмондони зобит Али Мусавийнинг ўлганлиги хабар берилди.
Эрон давлат телеканали “Инқилоб муҳофизлар армиясининг Систан-Белужистон вилоятидаги разведка қўмондони зобит Мусавий Заҳидон шаҳрида террористлар билан хавфсизлик кучлари орасидаги тўқнашувда яралангани”ни маълум қилди. Қўмондон етказилган касалхонада ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа бўйича давлат телеканалига интервью берган Систан-Белужистон полиция бошлиғи Аҳмад Тоҳирий "Ҳодиса сунний ватандошлар жума намозидан чиқаётганида террористларнинг уларга яқинлашиб масжид ва ибодатдан чиқаётганларнинг қаршисидаги полиция маҳкамасига ўт очиши ортидан келиб чиқди" деб гапирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумда камида 19 киши ҳалок бўлган ва 15 киши яраланган.