- 2013-01-29
Инглиз черковининг юқори мартабали вакилларидан бири ва Лордлар палатаси аъзоси,
Линкольн епископи Стивен Конвей 2018–2025 йиллар давомида бир эркакка нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланиб, олиб борилаётган тергов доирасида қўлга олинди.
Линкольншир полицияси бугун берган баёнотида, 68 ёшли шахс жинсий зўравонлик иши бўйича ҳибсга олинганини маълум қилди. Британиянинг шарқий қисмидаги черковлар ва диний ходимлар учун масъул бўлган Конвей полиция хабаридаги ўша шахс экани ойдинлашди.
Линкольн епископлиги сайтида эълон қилинган баёнотда, шикоят туфайли Конвей ўз вазифасидан четлатилгани ва жабрланганларга барча зарур ёрдамлар кўрсатилаётгани қайд этилган.
Ҳозирда Конвей судгача озодликка қўйиб юборилган, унинг вазифасини Грантем епископи Николас Чемберлен вақтинча бажариб туради. Лордлар палатаси аъзоси бўлган Конвей ушбу лавозимга 2023 йилда тайинланган эди.