Қирғизистонда фонограмма тақиқланди


  • 6 Январь, 2023
  • 210

Қирғизистон маданият вазирлигининг янги қарори ўлкадаги қўшиқчиларни саросимага солиб қўйди. Чунки вазирликнинг матбуот хизмати берган баёнотида фонограмма тақиқланганини билдирди. Ушбу қарор театр, кинотеатр, музей, клублар, кутубхона ва спорт саройларида давлатга тегишли маданий тадбирларда татбиқ этилади. Қарор жорий йилнинг 1 январидан кучга кирди.

Асосан қўшиқчилар ва санъаткорларга тааллуқли бўлган тақиқ билан бир қаторда оммавий тадбирларда фонограмма билан қўшиқ айтиш ҳам тақиқланиб, бунга жазо ҳам берилади. Ушбу қарор маданият, ахборот ва спорт вазири Алтинбек Мақсутов тарафидан имзоланди.

Вазирлик матбуот хизмати интервьюда “Қўшиқчилар маданий тадбирларда жонли қўшиқ ижро этиши керак” деди.

Ушбу тақиқни бузганларга қандай жазо берилиши ҳали аниқ бўлмаса ҳам жавобгарлик ташкилотчилар ва уй соҳиблари зиммасига тушади. Қирғизистон маданият вазири ушбу қарорга риоя қилинишини шахсан ўзи назорат қилишини билдирди.


Бошқа мақолалар