Дунёда ақлий савияси кучли давлатлар


  • 20 Январь, 2023
  • 110

“World Population Review” жаҳон ўлкаларининг ақлий савияси (IQ) бўйича рўйхатни эълон қилди. Рўйхатда ўлкаларнинг аҳоли сони, саводлилик даражаси ва ақлий ривожланиш кўрсаткичини аниқлаш бўйича тестларига кўра белгиланган ўртача IQ лар ўрин олган. Жаҳон бўйича 100 давлатда орасида ўтказилган тадқиқотда Қозоғистон ҳам бор.

Тўрт йиллик танаффусдан кейин “World Population Review”нинг ақлий савияси бўйича рўйхатида биринчи ўринни 108 балл билан Сингапур эгаллади. Энг сўнгги ўринда эса 60 балл билан Сенегал жойлашган.

Рўйхатнинг илк уч ўрнини навбати билан Сингапур, Гонг-Конг ва Тайван эгаллаган. Энг қуйи ўринларда эса Сенегал, Эфиопия ва Гвинея-Бисау жойлашган.

Рўйхатнинг кучли ўнталиги  қуйидагича:

1. Сингапур 108

2. Гонгконг 108

3. Тайван 106

4. Жанубий Корея 106

5. Япония 105

6. Хитой 104

7. Швейцария 102

8. Голландия 102

9. Шимолий Корея 102

10. Макао 101

Ушбу рўйхатда Россия 96 балл билан 34-ўринни, Украина 95 балл билан 36-ўринни, Қозоғистон 92 балл билан 43-ўринни, Туркия 89 балл билан 48-ўринни эгаллаган.


Бошқа мақолалар