Туркиядан Швецияга рад


  • 24 Январь, 2023
  • 123

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг НАТО аъзолигига аризасини қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

Эрдўғон ўтган ҳафта Швеция пойтахти Стокгольмда Қуръони каримга ўт қўйиш акцияси бўйича ўз фикрини билдириб, Туркия Швециянинг аризасини қўллашдан бош тортганлигини билдирди.

Эрдўғон “Ҳеч кимнинг мусулмонлар ёки бошқа дин мансубларининг муқаддас деб билган нарсаларини ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ. Швецияда юз берган шармандали ҳолат одамларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қилувчи барчага, айниқса мусулмонларга ҳақоратдир. Бизнинг элчихонамиз олдида бундай шармандагарчиликка йўл қўйганлар НАТОга аъзо бўлиш учун берган аризаларини қўллаб-қувватлашимиздан умидларини узишсин” деди.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Дания исломга қарши “Stram Kurs” партияси бошчиси Расмус Палудан Швеция пойтахтида Туркия элчихонаси олдида Қуръони каримни ёққанди. Стокгольм ҳокимияти ушбу акцияни ўтказишга рухсат берган.

Бунинг ортидан Швеция мудофаа вазири Пол Йонсоннинг 27 куни Туркияга режалаштирган хизмат сафари бекор қилинди.


Бошқа мақолалар