Бош-панасизлар ўлими ортди


  • 22 Апрель, 2023
  • 146

Англия ва Уэльсда ўтган йил кўчаларда яшовчи жами 1 минг 313 уйсиз ҳаётдан кўз юмди. Сўнгги йилларда ортган бу ўлимларнинг сабаби соғлиқ ва гиёҳвандлик деб кўрсатилди.

Англия ва Уэльда 2019 йитлдан буён 4 минг уйсиз кўчаларда ўлганлиги маълум қилинди. Лондондаги жамоатчилик ташкилоти уйсизлик музейининг ҳисоботига кўра, Англия ва Уэльсда ҳар 6,5 соатда бир уйсиз ҳаётдан кўз юмади. Кўчаларда ўлганларнинг 85%ини 65 ёшдан кичик кишилар ташкил этади.

Ҳисоботда ўтган йил 1 минг 313 кишининг кўчаларда ўлганлиги таъкидланди. Бу кўрсаткичнинг 2019 йилдаги ўлимлардан 85%, 2021 йилдагидан 20% ортиқ эканлигига урғу берилди.

Баъзи шаҳар администрациялари ва туман ҳокимликларининг кўрсаткичларга етарли даражада эътибор қаратмаслиги сабабли ўлим сонининг янада ортганлигига диққат қаратилди.

Қурбонларнинг 36%и гиёҳвандлик ва спиртли ичимлик қарамлилиги, 10%ининг эса ўз жонига қасд қилиш эканлиги қайд этилди. 2010 йилдан буён қарамлилик билан кураш муассасаларида мунтазам равишда узилиш бўлганлиги айтилди.

Ҳисоботда 2022 йили ўлган бош-панасизлар сонининг Лондонда 295, Глазгода 50, Ливрепулда 25 нафар эканлиги келтирилди.


Бошқа мақолалар