- 2018-04-21
Кўринишда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлган ғарбнинг ҳақиқий башараси очилди. Аёлларга нисбатан шиддат, тажовуз каби жиноятларда илк ўринларни АҚШ, Германия, Британия ва Франция эгаллади. Германияда ўтказилган сўровнома натижаси ақлларни шошириб, ҳар 3 эркакдан бири аёллларга нисбатан куч ишлатишни оддий ҳолат деб қабул қилишини кўрсатди.
Инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоячиси эканлигини иддао этган ва ҳар имкон топилганда ўринли-ўринсиз одамийлик дарси беришга уринган ғарбнинг ҳақиқий юзи сўровнома натижалари билан кўриниб қолди.
Британияда сўнгги даврларда ортиб бораётган аёлларга нисбатан шиддат эпидемия сифатида баҳоланди. Аёлларга нафратнинг жиноят доирасига киритилишини талаб қилаётган ўлканинг пойтахтида аёлларнинг кўчада кетаётиб жиноят қурбонига айланаётганликлари айтилди. Бундан ташқари аёлларга нисбатан жиноятнинг 90%ида жиноий иш очилмаслиги ҳам ҳақиқат.
Францияда эса аҳвол бундан ҳам ёмон. 2022 йилги ҳисоботга кўра ўлкада ҳар икки кунда бир аёл эркак тарафидан ўлдирилмоқда. Ўтказилган сўровномага кўра, ўлкада ҳар икки аёлдан бири жинсий тажовузга учраб, ҳар йили ўртача 94 минг аёл тажовузга учрайди ёки тажовузга уриниш қурбонига айланади.
Германиядаги сўровнома натижалари эса ҳолатни яққол кўрсатиб берди. Натижага кўра, ёш йигитларнинг ҳар учтадан биттаси аёлларга нисбатан куч ишлатишни оддий ҳолат деб ҳисоблайди. Сўровномага кўра, ёшлари 18 билан 35 орасида бўлган эркак иштирокчиларнинг 33%и рафиқаси билан тортишиб қолганида гоҳ-гоҳида куч ишлатишини нормал ҳолат деб билмоқда. 34%и эса шеригининг унга ҳурмат кўрсатиши учун куч ишлатишни лозим деб билади.