Алмати вилоятида янги шаҳар


  • 2 Февраль, 2024
  • 84

Алмати вилояти ҳокимиятида янги ташкил этилган Алатау шаҳри таркибига кирувчи аҳоли пункларининг тўлиқ рўйхатини маълум қилишди.

Жорий йилнинг 9 январида президент фармони билан Алмати вилоятида янги Алатау (собиқ G4 City) шаҳри ташкил этилди.

Вилоят ҳокимияти “Алатау шаҳри таркибига Қўнаев шаҳрига кирувчи Заречное ва Арна қишлоқлари, Или туманига кирувчи Жетиген, Енбек, Жанаарна, Куйган, Жанадаур, Жанаталап, Интимақ ва Қўянқус қишлоқлари, Талғар туманига кирувчи Даулет ва Қайрат қишлоқлари киритилди” деб хабар берди.

Бугунги кунга келиб Алатау шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилди. Шаҳар сайёҳлик ва иқтисодий жиҳатдан яхлитлаштирилиб, 2 миллион аҳолини ўзида жамлай олади. Алатау номи маҳаллий аҳоли фикрини ҳисобга олган ҳолда қўйилгани хабар берилди.

Қонунга мувофиқ, вилоят даражасидаги шаҳарлар категориясига аҳолиси 50 мингдан кўп бўлган ва инфраструктураси ривожланган шаҳарлар киради.


Бошқа мақолалар