Қозоғистон қишлоқ хўжалигига 500 миллион доллар


  • 16 Февраль, 2024
  • 111

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қатарга расмий сафарида давлат раҳбарлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди. Жумладан инвестицион ҳамкорлик бўйича ҳам келишув имзоланди.

Қатар инвесторлари ўсимликшунос маҳсулотларини теран қайта ишлашга сармоя киритишга тайёр. Қатарнинг “Hassad Food” компанияси, Туркиянинг “Tiryaki” ва Қозоғистоннинг “Байтерек” холдинги билан Ақмўла вилоятида завод қурилиши бўйича шартнома тузилди. Ушбу лойиҳа 200 миллион долларга баҳоланиб, у ерда дон ва нўхат қайта ишланади.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва инфраструктура, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантириш бўйича “Dinara Group” ва “Qatar National Enterprises” холдинглари келишув имзолашди.

Келишув асосида “Dinara Group” холдинги сут, гўшт ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, наслдор қорамолларни кўпайтириш ва қўшимча сут фермаларини қуриш, сутни қайта ишлаш ва пишлоқ ишлаб чиқариш заводи қуриш ҳамда тайёр маҳсулотни Хитой ва Ўрта Шарққа экспорт қилишни режалаштирган. Қатарлик тадбиркорларнинг киритадиган умумий инвестиция ҳажми 300 миллион долларга тенг.

2024 йили Қозоғистон Қатарга қўй гўшти экспорти ҳажмини икки бараварга ошириш лозим.


Бошқа мақолалар