- 2019-11-26
Исроилнинг Вашингтондаги элчихонаси олдида АҚШнинг ҳарбий учувчиси устидан бензин қуйиб ўзига ўт қўйди. Оғир яраланган ҳарбий овози бўғилиб қолгунча “Фаластинга озодлик!” деб бақирди.
Исроилнинг Вашингтондаги элчихонаси олдида Ғазодаги қатлимоларга қарши яна бир намойиш ўтказилди. АҚШ ҳарбий ҳаво кучларида учувчи бўлган бир аскар элчихона олдида бошидан оёғигача бензин қуйиб ўзига ўт қўйди. Ҳарбийнинг шахси аниқланиб, тасвирлар ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб кетди.
Видеотасвирда камуфляж кийган Аарон Бушнел (25 ёш) исмли ҳарбий ўзини АҚШ ҳарбий ҳаво кучларида хизмат қилувчи деб таништириб “Энди қатлиомда иштирок этмайман” деди. Исроил элчихонаси олдига келган Бушнел “Энди шиддатли норозилик намойиши амалга ошираман. Лекин бу фаластинликларнинг ишғолчилар қўлида кўрган азоб-уқубатлари олдида ҳеч нарса эмас” деб гапирди.
Сўнгра ҳарбий устига бенин қуйиб, ўзига ўт қўяди ва овози узилгунча “Фаластинга озодлик!” деб бақиради.
Оловни ўчиргандан кейин Бушнел оғир яраланган ҳолда касалхонага етказилди ва аҳволи критик ҳолда қолмоқда.