- 2022-09-28
Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос 1708 йили Кариб денгизида чўкиб кетган ва узоқ йиллардан бери қидирилаётган Сан Хосе номли Испан кемасининг топилганини маълум қилди.
Сантос “Twitter” орқали берган хабарида Сан Хосенинг топилганини маълум қилиб, тафсилотларини матбуот анжуманида баён қилишини айтди. Ичида 36 билан 17 миллиард долларлик хазина бўлган Сан Хосе кемаси хазинани ўмармоқчи бўлган инглиз қароқчиларининг ҳужуми оқибатида 1708 йили 8 июнда Колумбиянинг Картахена шаҳрининг шимолида чўкиб кетганди.
Ғарқ бўлган кемани қидириш учун 1980 йили Колумбия ҳукуматидан изн олган АҚШ фирмаси “Sea Search Armada”нинг ўша даврдаги президент Белисарио Бетанкур (1982-1986) билан шартнома тузилиб, хазинанинг 5%ини олиши маълум бўлгач, иш судга оширилганди. 2007 йили Колумбия Олий суди Сан Хосе кемасидаги ҳамма нарса Колумбия давлатининг маданий мероси эканлиги ҳақида қарор чиқарди. Лекин АҚШ фирмаси қидирув ишларига сарфланган харажат 50 миллиондан ошиб кетганлигини билдириб, Колумбия ҳукуматидан катта миқдорда товон талаб қилаётган бўлса ҳам ҳозиргача ҳеч нарсага эришмади.