Жодуга қарши игна


  • 23 Июль, 2024
  • 84

Одамни ҳайратга соладиган воқеа Ҳиндистонда содир бўлди. 19 ёшли қиз ҳеч тинмайдиган бош оғриғи сабабли шифохонага келтирилади. Мияси МРТ қилинган қизнинг бошида 77 та игна борлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳайратланарли воқеа Ҳиндистоннинг шарқида жойлашган Одиша штатида юз берди. 19 ёшли қиз пайшанба куни шиддатли бош оғриғидан шикоят қилиб, Бхима Бхой номидаги тиббиёт факультети ва касалхонасига келди. Ўтказилган текширувда бошида кўплаб игна борлиги маълум бўлди.

Дастлаб еттита игна олиб ташланишига қарамай аҳволи яхшиланмади ва шу сабабли бошқа касалхонага кўчирилди. Бу ерда ўтказилган икки амалиёт натижасида яна 70 та игна олиб ташланди.

Амалиёт бир ярим соат давом этди. Игналарнинг ҳеч бири калла суягига санчилмаган бўлиб, юмшоқ тўқима қонашига сабаб бўлганлиги айтилди.

Қизнинг бошига шунча игна қаердан келганлигини аниқлаш борасида қиз “жодудан қутқариш учун даволашганини” айтиб ўтди.

Полиция томонидан ушбу “даволаш”ни амалга оширган киши ҳибсга олинди.


Бошқа мақолалар