Бразилияда сел


  • 21 Июнь, 2025
  • 20

Бразилияда ҳафта бошидан бери кузатилаётган кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сел тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди. Бир киши бедарак йўқолгани хабар қилинган, ёмғирлардан жабр кўрган ҳудудларда эса 6 минг нафар аҳоли эвакуация қилинди.

Мамлакатнинг жанубида жойлашган Риу-Гранди-ду-Сул штатида ёмғирлар кучли селларга сабаб бўлди. Ҳозирга қадар сел оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, 1 киши бедарак йўқолди.

Ёмғирлардан жабрланган ҳудудларда тахминан 6 минг нафар аҳоли фуқаролик муҳофазаси гуруҳлари томонидан эвакуация қилинди. Дарёлар тошган, кўплаб уйлар сув остида қолган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Тахминан 100 та шаҳарча селдан жабр кўргани, эвакуация ишлари катта қийинчилик билан олиб борилаётгани қайд этилди.

Риу-Гранди-ду-Сул штати ўтган йили ҳам шунга ўхшаш офатни бошидан кечирган эди ва ўшанда 180 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган эди.


Бошқа мақолалар