- 2024-09-19
Россияда бир аэропорт техник ходими самолёт парвозга тайёргарлик кўраётган пайтда 78 тонна оғирликдаги самолёт тагида қолиб кетди. Хавфсизлик камераларига қайд этилган ҳалокатда техник ходимнинг болдири мажақланиб кетгани учун ампутация қилинди.
Россиянинг Кольцово аэропортида юз берган қўрқинчли ҳодисада аэропорт техник ходими бўлган Раил Хасанов учишга тайёрланаётган “Airbus A320” русумли йўловчи самолётнинг тагида қолиб кетди.
Учувчи самолёт ғилдираклари билан Хасановнинг оёқларини эзиб ўтди. Ҳалокатни тасвирга туширган камера видеоларида учувчи техник ходимнинг самолёт остидан четга чиқишини кутмасдан ҳаракатни бошлаганлиги кўринди.
Ҳалокатдан кейин интенсив терапияга олинган Хасановнинг оёғи тос суягидан ампутация қилинди. 78 тонналик вазн остидан тирик чиққан Раил қуйидагиларни айтиб берди: “Улкан ғилдирак оёғим устидан ўтди. Дастлаб оғриқни сезмадим, лекин кейинроқ суякларим синаётганини ҳис этдим. Етти дақиқа давомида самолёт ғилдираклари тагида ётганимда ҳушимни йўқотмадим.”
Ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди. Самолёт учувчисининг жабрланувчи Хасановга товон пули тўлаши бўйича келишув тузилди. Учувчи жабрланувчига 16 минг стерлин товон пули тўлайдиган бўлди.