Байден Саудия Арабистонига келди


  • 18 Июль, 2022
  • 241

АҚШ президенти Джо Байден Ўрта Шарққа сафари доирасида Саудия Арабистонига ҳам келди. Бу унинг президент сифатидаги илк сафари эди. Жума куни Жидда шаҳридаги саройда Байден карол Салмон ибн Абдулазизнинг ўрнини эгаллаётган ворис Муҳаммад бин Салмон билан учрашди.

Музокаралар вақтида Байден шаҳзодага 2018 йил октябрь ойидаги журналист Қошиқчининг даҳшатли қотиллигига уни жавобгар деб билишини айтди. Учрашув натижалари ҳақида гапирган Байден Қошиқчининг ўлдирилиши сабабли Саудия Арабистонини яккалаб қўйиш ҳақидаги таҳдидларига афсусланмаслигини билдирди.

Муҳаммад бин Салмон ҳам ўўз навбатида Вашингтонни ўз қадриятларини бошқа ўлкаларга сингдиришга уринмасликка чақирди.

Салмон “Дунёнинг барча давлатлари, жумладан АҚШ ва қироллик ҳам, ўз қадриятларига эга. тўғри қадрият ва тамойиллар халқларни ўзига жалб қилади. лекин уларни куч билан сингдиришга уриниш акс натижа беради. Бунга АҚШ муваффақиятсизликка учраган Ироқ ва Афғонистонни мисол келтиришимиз мумкин” деди.

Муҳаммад бин Салмон турли давлатларнинг ўз қадриятлари мавжудлиги ва уларга ҳурмат билан қараш кераклигини АҚШ тан олиши лозимлигини таъкидлади.


Бошқа мақолалар