- 2023-05-18
Россия билан 2022 йил февраль ойидан уруш ҳолида бўлган Украинада армияси жуда қийин ҳолатда. Уруш шароитларига тоқат қила олмаган аскарлар тўқнашувнинг тезроқ тугашини истамоқда ва кўплаб аскарлар тиббий рухсат олгач, батальонига қайтиб бормаяпти. Бу эса критик даврда Украинанинг режаларини чиппакка чиқармоқда.
2022 йил февраль ойида бошланган уруш ҳалигача давом этмоқда. Украина орқасида йирик давлатлар турганлигига қарамай армиясида қийинчиликлар юзага келмоқда.
Россия билан уруш бошланган кундан бугунгача 100 мингдан ортиқ украиналик аскар ўлканинг дезертирлик қонунлари доирасида айблангани маълум бўлди. Бу дезертирликлар Украина армиясини эҳтиёж сезаётган инсон кучидан маҳрум қолдирмоқда ва Россия билан давом этган урушда режаларини чиппакка чиқармоқда.
Аскарлар, адвокатлар ва украиналик амалдорларга кўра, турли қийинчиликлар билан юзма-юз қолган ўнг минглаб украиналик аскар ҳориган ва ҳолдан тойган бир ҳолатда уруш ва фронт чизиғидаги позицияларидан узоқлашиб, ўз шахсини яширишга уринмоқда. Ҳарбий қўмондонларнинг фикрича, бутун қўшин ўз жойларини тарк этиб, фронт чизиғини мудофаасиз қолдирмоқда ва ўз позицияларини душманга ташлаб кетмоқда.
“Euronews” хабарларида айтилишча, баъзи аскарлар тиббий рухсат олгандан кейин қайтиб батальонларига келишмаяпти. Баъзиларнинг ғалабага бўлган умидсизликлари кайфиятларини туширмоқда. Бошқалари қўмондонлари билан баҳслашиб, тўқнашув вақтида буйруқларини бажармаяпти.
2022 йилдан бугунгача 100 мингдан ортиқ аскар дезертирлик қонунлари доирасида айбланди. Ўтган йили эса аскарларнинг ярмидан кўпи урушдан қочиб кетди. Қочганлар сони 200 мингга яқин эканлиги тахмин қилинмоқда.