АҚШда йўловчи самолёт ҳарбий вертолёт билан тўқнашди


  • 30 Январь, 2025
  • 27

АҚШ пойтахти Вашингтонда, аэропорт яқинида American Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти қўнишга тайёрланаётганда ҳарбий вертолёт билан тўқнашди. Ҳалокатдан сўнг самолёт ва вертолёт Потомак дарёсига қулади. American Airlines самолётида 64 киши, ҳарбий вертолётда эса 3 экипаж аъзоси бўлгани маълум қилинди. Ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани, шу вақтга қадар 18 кишининг жасади топилгани хабар қилинди. Шунингдек, диспетчерлик мажмуаси ҳалокатдан олдин ҳарбий вертолётни огоҳлантиргани маълум бўлди.

Бир ёнғин хавфсизлиги ходими жонли эфирда шундай маълумот берди:

“Бу воқеа кечки соат 20:48 да содир бўлди. Бу ҳодиса аэропортга жуда яқин ҳудудда юз берди. Биз, маҳаллий ва марказий кучлар сифатида зудлик билан шу ерга етиб келдик. Ҳозирда 300 га яқин киши дарё атрофида иш олиб бормоқда. Барча ташкилотлар ҳамкорликда ишлаяпти ва ишлар ягона раҳбарият остида олиб борилмоқда.”

АҚШ президенти Дональд Трамп шундай деди:

“Самолёт аэропортга мукаммал ва режали тарзда яқинлашаётган эди. Вертолёт эса узоқ вақт давомида самолёт томон ҳаракат қилди. Ҳаво очиқ эди, самолёт чироқлари ёниб турганди. У ҳолда, нега вертолёт йўналишини ўзгартирмади? Диспетчерлик мажмуаси вертолётга қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирмади? Бу олдини олиш мумкин бўлган даҳшатли ҳолатга ўхшайди. Бу жуда ёмон.”

Ҳодиса бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Ҳарбий самолёт ўқув парвози бажараётгани аниқланди. Шунингдек, диспетчерлик мажмуаси ҳалокатдан бироз аввал ҳарбий вертолёт учувчисини “самолётни кўряпсанми?” деб огоҳлантиргани иддао қилинди. Шу пайтда йўловчи самолётга қўниш учун рухсат берилган, аммо вертолёт ҳарбий самолётга урилган.

АҚШ оммавий ахборот воситалари ҳалокатда 18 кишининг жасади топилганини ва қидирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.

ФБР дастлабки текширувларга кўра, ҳодисада террорчилик гумони йўқлигини билдирди.

Шунингдек, 6 кун олдин олинган видео воқеа олдини олиш мумкин бўлганини кўрсатмоқда.


Бошқа мақолалар