- 2016-06-25
Марокаш қироли Муҳаммад VI иқлим ўзгариши туфайли юзага келган қаҳатчилик ва иқтисодий қийинчиликлар сабабли бу йил мамлакатда қурбонлик сўйилмаслиги лозимлигини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур ибодатни Марокаш халқи номидан ўзи адо этишини эълон қилди.
Қиролнинг бу қарорга оид мурожаати Марокаш Дин ишлари ва Вақфлар вазири Аҳмад ат-Тавфиқ томонидан давлат телевидениесида ўқиб эшиттирилди.
Мурожаатда мамлакатдаги иқлим ва иқтисодий муаммолар чорва ҳайвонлари сонининг кескин камайишига сабаб бўлгани таъкидланди.
Шу билан бирга, Қурбон ҳайити ўзининг маънавий аҳамияти ва барча диний талабларига мувофиқ равишда нишонланиши айтиб ўтилди.
Марокашда бунга ўхшаш қарор аввал ҳам уч марта қабул қилинган. 1963, 1981 ва 1996 йилларда ҳам халқдан қурбонлик сўймаслик сўралган эди.